Муддати: 2020 йил 18-декабрь
Lead 2030 дастури барқарор ривожланиш мақсадларига таъсир кўрсатадиган ёш лидерлар учун дунёдаги энг йирик танлов ҳисобланади. Дунёнинг етакчи компаниялари томонидан яратилган ушбу ташаббус 30 ёшгача бўлган номзодлар томонидан яратилган БРМ (Барқарор ривожланиш мақсади) ечимларини топади, жамғаради ва тезлаштиради.
Айни пайтда дунёнинг турли бурчакларидаги ёш лидерлардан ечимини кутаётган бир қатор муаммолар мавжуд.
Талаблар:
Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фаол иштирок этаётган ва уларга эришиш йўлида ишлашга содиқ бўлган ёш раҳбарлар мурожаат этишлари мумкин.
Афзаллиги:
Lead2030 Challenge Winners ғолибларининг биринчи гуруҳи Deloitte ҳамқорлари томонидан 12 ойлик мураббийлик дастурида иштирок этишдан ташқари жами $500,000 олади. Мураббийлар гуруҳи ташаббус ёки ташкилотнинг эҳтиёжлари, масалан, бизнес стратегияси, маълумот тўплашнинг энг яхши амалиёти, мониторинг ва баҳолаш, маҳсулот дизайни асосида ишлаб чиқилган ечимни тезлаштириш учун ишлайди.
Батафсил: https://www.oneyoungworld.com/lead2030/challenge-sdg15
Жамғарма Матбуот хизмати

