Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 11 декабрь куни Давлат бошқаруви академиясининг профессор-ўқитувчилари ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси ходимлари томонидан Тошкент вилояти Бўка туманининг секторлари ва бир қатор маҳаллаларига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида “темир дафтар”да рўйхатда турган фуқароларнинг яшаш шароитлари ўрганилди, кам таъминланган аҳолини иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари масъул ходимлари замонавий инновацион ёндашувлар билан таништирилди.
Бўка туманини ўрганиш доирасида “Эл-юрт умиди” жамғармасининг барча аъзолари номидан байрамолди, саховат ва кўмак тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида “темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, жами 35 та оилага қиймати 16 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари моддий ёрдам сифатида етказилиб берилди.
Жамғарма Матбуот хизмати

