2020 йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида “Рақамли иқтисодиёт: Ўзбекистонда ривожлантириш истиқболлари ва жаҳон амалиёти” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференция ўтказилади.
Илмий-амалий конференцияда муҳокама қилинадиган мавзулар:
1-шўба. Рақамли иқтисодиёт шароитида корпоратив бошқарув: жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари.
2-шўба. Саноат 4.0 инқилоби шароитида рақамли бизнес стратегиялари ва моделлари.
3-шўба. Бизнес ва тадбиркорликнинг рақамли кўникмаларини ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналишлари.
4-шўба. Рақамли трасформасиялашув шароитида электрон тижорат ва рақамли маркетинг.
5-шўба. Лойиҳа бошқарувига рақамли технологияларни жорий етиш йўллари.
Илмий-амалий конференция тили: ўзбек, инглиз ва рус тиллари.
Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Ҳамкорлар: Handong Global University, Gachon University, Solbridge University, European School of Business & Management (ESHMT), Жаҳон банки, БМТТД ва бошқалар.
Олий мактаб маъмурияти рақамли иқтисодиёт бўйича турли соҳаларда илмий изланишлар олиб бораётган магистрантлар, докторантлар, мустақил изланувчилар ва кичик илмий ходимларни анжуманда иштирок этишга таклиф қилади.
Тезисларни 2020-йилнинг 14-декабригача conference@rgsbm.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.
Тел.: (99871) 239-03-05, 239-03-02, 239-03-17.

