Саналар: 2020 йил 21 - 25 декабрь (5 кун)
Вақт: 09:30 - 12:30.
Формат: Zoom платформасида.
Тренер: Нахоко Яно, «Comfort Consulting Co., Ltd.», Certified Public Accountant компанияси Президенти, сертификатланган жамоат бухгалтери, халқаро аудитор ва лойиҳа менежери
Тил: япон тилидан рус тилига таржима қилинади. Тарқатма материаллар рус тилида тақдим этилади.
Нархи: 900 000 сўм
Тўлов муддати: 2020 йил 11-18 декабрь
Оммавий таклиф:http://bit.ly/publicofferujcbcsc2
Курсга рўйхатдан ўтиш: https://bit.ly/bizmodelandplan
Ўқув мақсадлари:
1) ўзингизнинг бизнес ғоянгиз асосида бизнес моделни ярата олиш;
2) савдо режаси, ҳаракатлар режаси, ресурс / шериклар режаси ва молиявий режадан иборат бизнес-режани туза олиш.
Курс давомида менежмент нима эканлигини ва тадбиркор учун қандай тафаккур зарурлигини билиб оласиз. Шундан сўнг сиз янги бизнесни бошлаш учун керак бўлган маълумотларни янги ғоя билан тартибга соласиз ва 9 та блокдан фойдаланган ҳолда бизнес моделини яратасиз. Кейин сиз бизнес модели асосида бизнес-режа тузасиз. Бизнес-режа қиймат таклифлари, мижозлар сегментлари, мижозлар каналлари, асосий манбалар, асосий шериклар, асосий фаолият каби савдо режаси ва даромадлар ва харажатлар учун молиявий режанинг таърифларидан иборат.
Сертификат: Курс тугагандан сўнг, иштирокчиларга ўқишни тугатганлиги тўғрисида сертификатлар берилади. (Маълумотномани ўзбек-япон маркази офисидан олиш мумкин).
Батафсил: www.ujc.uz
Жамғарма Матбуот хизмати

