2020 йилнинг 30 ноябрь куни Британия элчихонсининг халқаро савдо бўлими ва Британия Кенгашининг Ўзбекситондаги ваколатхонаси томонидан “Марказий Осиёда Британия университетлари учун имкониятлари” мавзусида халқаро вебинар бўлиб ўтди.
Вебинарнинг асосий мақсади Британия ОТМларини марказий Осиёдаги Ўзбекистон ва Козоғистон мамлакатларида Олий таълим соҳасида ҳамкорлик имкониятлари билан таништиришдан ва халқаро алоқаларини ўрнатишдан иборат эди.
Мазкур вебинарда Британия томонидан: Халқаро савдо бўлимининг олий таълим бўйича мутахассиси Aisling Conboy, минтақавий директор Richard Everitt, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Rachel Ireland, Халқаро савдо департаментида савдо бўйича маслахатчилари John Doolan, Alexandra Stewart ва Simon Bedford иштирок этишдилар. Вебинар давомида, Британия Халқаро савдо бўлимининг вакиллари ўз тақдимотларини намойиш этди.
Тақдимотда Ўзбекистонда Олий таълим соҳасида олиб борилётган кенг қамровли ислоҳотлар натижаси, халқаро ОТМлар кириб келганлиги, ҳамда улар билан биргаликда ҳамкор дастурлар очилганилиги, Британия университетлари учун Ўзбекистон билан Олий таълим соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун замин яратшини такидлаб ўтишди.
Вебинарда Ўзбекистон томонидан: “Эл-юрт умиди жамғармаси вакиллари, Хорижда магистратура ва докторантура дастурлари бўйича ўқитишни ташкил этиш бўлим бошлиғи Саидакбар Аскаров, Халқаро алоқалар ва протокол бўлим бошлиғи Мирзиё Содиков ва Малака ошириш ва стажировка ўташ дастурларини ташкил этиш бўлим бошлиғи Исмоилхон Турсункулов иштирок этишди.
Жамғарма ўз томонидан Британия университетлари учун жамғарма фаолияти тўғрисида, айнан ҳамкорлик талаблари, қандай дастурлар қизиқтирши ва ҳамкор ОТМларинг юқори рейтинги бўлиши борасида қисқача тақдимот билан чиқишти.
Шунингдек вебинарда Козоғистон Республикасининг Президент хузуридаги Давлат бошқарув академияси ва АЖ “Болашак” ёшлар дастурлари маркази маъмурияти ўз тақдимотлари билан улашишди ва халқаро алоқаларни ўрнатишни таклиф этди.
Учрашув якунида томонлар Британия университетлари ва Қозоғистон Республикасидан қўшниларимиз билан халқаро ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар, шунингдек, Ўзбекистон таълим масалалари бўйича конструктив мулоқот ўтказиш, шунингдек, Британия университетларини Ўзбекистонга жалб қилиш учун очиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.
Жамғарма Матбуот хизмати

