Жорий йилнинг 20-ноябрида Жиззах давлат педагогика институтида “Ўзбекистонда инглиз тили ўқитувчиларининг янги авлоди” мавзусидаги халқаро илмий-амалий семинари онлайн тарзда бўлиб ўтди.
Мазкур семинарни Жиззах давлат педагогика институти ректори Шавкат Шарипов Республикамизда таълимга, чет тилини ўргатиш ва ўрганишга бўлаётган ислоҳатлар ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг бу борадаги олиб бораётган фаолиятлари ҳақида тўхталиб ўтди, шунингдек Жиззах давлат педагогика институти ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси ўртасидаги алоқалар бўйича ўз фикрлари билан улашди.
Семинарни Британия кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг лойиҳа менежери Ольга Ким, Норвич тилларни ўқитиш итститути (NILE) директори Том Кидл, Норвич тилларни ўқитиш итститути (NILE) ёрдамчи мураббий Саймон Смит ўзларининг инглиз тилининг дунёдаги аҳамияти ва ҳозирги кундаги тил ўқитишдаги янгиликлар борасидаги фикрлари билан давом эттирди. Сўнгра “Эл-юрт умиди” жамғармаси “Малака ошириш” дастури бўйича стипендия соҳиблари дастурга кўра режалаштирилган тақдимотлари тақдим этилди.
Семинар якунида иштирокчиларга ва меҳмон спикерлар, тақдимотчилар ўртасида фикр-мулоҳазалар алмашинди. Семинарнинг барча иштирокчиларига институт раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилиб, сертификат билан масофавий тарзда тақдирланди.
Мазкур семинарни Youtube каналимизда кўришингиз мумкин: https://youtu.be/sDsDTczcK9A
Жамғарма Матбуот хизмати

