Ecole Nationale d'Administration- (ENA) ҳар йили француз тилини биладиган ва касбий маҳоратини мустаҳкамламоқчи бўлган энг яхши ёш давлат хизматчиларига 3 та узоқ муддатли амалиёт даврларини эълон қилади, бу йил 2 та циклларни эълон қилди.
1. Халқаро цикл (Cycle International long).
Ўқиш муддати 13 ой.
Юқори даражадаги ёш давлат хизматчилари учун мўлжалланган.
Цикл магистратуранинг учта йўналишини бирлаштиради:
- Давлат муассасалари мулоқоти;
- Европада давлат хизмати;
- Давлат бошқаруви.
2. Малака оширишнинг халқаро цикли (Cycle International de perfectionnement).
Ўқиш муддати 8 ой.
Тажрибали юқори лавозимли амалдорлар учун мўлжалланган.
Ушбу цикл магистратуранинг иккита йўналишини ўз ичига олади:
- Маъмурий ва халқаро муносабатлар;
- Маъмурий муассасалар ва давлат молияси.
Халқаро циклга кириш шартлари (Cycle International long).
1. Сиз Франция фуқароси бўлмаслингиз керак;
2. Сизда ойига камида 1500 евро маблағ бўлиши керак;
3. Сиз француз ва инглиз тилларини яхши билишингиз лозим.
4. Сиз магистр 1 даражасига эга бўлишингиз керак ёки унга тенглаштирилган;
5. Сиз давлат хизматчисисиз ёки истисно ҳолатларда сиз ҳали ҳам профессионал қадам қўймаган бўлсангиз ва ўз мамлакатингизнинг давлат хизматидаги вазифалари билан иш фалоятингизни режалаштирмоқдасиз;
6. Сиз давлат хизматчиси ёки давлат амалдори сифатида юқори даражадаги вазифаларни бажарасиз.
Халқаро циклга рўйхатдан ўтиш тўловлари (Cycle International long).
Таълим олиш бепул (курсга боғлиқ).
Турар жой ва ўқиш харажатлари талаба томонидан қопланади. Уларнинг нархи ойига 1500 евро.
Магистр даражасига рўйхатдан ўтиш тўловлари:
Учта магистратура курсидан бирини олишни истаган талабалар учун ENA ўқув тўловлари учун 500 евро миқдорида маблағ сўрайди. Бундан ташқари, тегишли университет ўқиш учун пул тўлайди (тахминан 260 евро).
Батафсил расмий Веб-сайтида: https://www.ena.fr/eng/Formation/Formation-Fonction-Publique/International-cycles.
Жамғарма матбуот хизмати

