2020 йил 17-ноябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида Лондон қироличаси Мария университети (Queen Mary University of London) вакиллари билан видеоучрашув бўлиб ўтди.
Жамғарма номидан қуйидаги шахслар иштирок этишди: директор ўринбосари О.Саттаров, Хорижда ўқишни ташкил этиш бўлими бошлиғи С. Aсқаров ва Халқаро алоқалар ва протокол бўлими бошлиғи М.Содиқов.
Учрашувнинг мақсади таълим соҳасидаги узоқ муддатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш, Лондоннинг Қиролича Мария университетида докторантура ва магистатура дастурларида ёшларни ўқитиш, шунингдек ўқитувчилар ва мутахассислар учун малака оширишга ва стажировкага мақсадли равишда юборишдир.
Видеоконференция давомида томонлар “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Лондон қироличаси Мария университети билан интенсив алоқаларни ва ҳамкорлик масалалари йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди. Буюк Британияга академик ташрифларни ташкил этиш, хусусан, Лондон қироличаси Мария университетига Буюк Британия тажрибасини соғлиқни сақлаш ва ҳуқуқшунослик соҳасида мукаммаллаштириш, шунингдек, Ўзбекистондаги университетларнинг профессор-ўқитувчилари ва ёш ўқитувчилари учун инглиз тилини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Жамғарма директорининг ўринбосари О. Саттаров Буюк Британиянинг олий таълим ва илм-фан соҳасида ўзбек-инглиз муносабатларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшишини таъкидлади. Таълим соҳасидаги узоқ муддатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишда икки томонлама ҳамкорлик, Буюк Британиянинг университетларида магистратура ва докторантура дастурлари бўйича ўқитиш ҳар икки томон учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.
Маълумот учун: Queen Mary University of London – Лондон шаҳридаги давлат тадқиқот университети ҳисобланади. Бу нуфузли университет Russell Group таълим бирлашмасининг бир қисмидир. Университетда 5 та талабалар шаҳарчаси мавжуд. Лондоннинг Қиролича Мария университетининг асосий кампуси Mile End да жойлашган. Тиббий ва стоматологик талабалар учун яна 3 та кампус Whitechapel, Charterhouse Square ва West Smithfield да жойлашган ва ҳуқуқшунос докторантлар Lincoln's Inn Fields ўқийдилар.
Лондоннинг Қиролича Мария университетида таълим 4 таркибий бўлинмада ташкил этилган: Гуманитар ва ижтимоий фанлар факультети, Соғлиқни сақлаш фанлари ва стоматология факультети, Фан ва муҳандислик факультети ва Ҳаёт фанлари институти.
Жамғарма матбуот хизмати

