Платформа: OpenWHO
OpenWO – ЖССТнинг интерактив Интернетга асосланган билимларни узатиш платформаси бўлиб, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда жавобгарликни яхшилаш учун онлайн курсларни таклиф этади.
OpenWHO Ташкилотга ва унинг асосий азоларига ҳаётий билимларни шошилинч хизматларнинг кўплаб ходимларига етказиш имкониятини беради.
OpenWHO – соғлиқни сақлашда фавқулодда вазиятлар пайтида чексиз фойдаланувчиларни қабул қиладиган ЖССТнинг биринчи платформасидир.
Унда энг сўнгги илмий билим ва амалий кўникмаларни тез ва бепул олиш воситалари мавжуд. Компьютерлардан ва мобил қурилмалардан кириш мумкин бўлган динамик интерфейс билан OpenWHO ўқув дастурларини офлайн режимда юклаб олиш, форумлар ва соғлиқни сақлашнинг долзарб ҳолатлари бўйича жонли брифингларда иштирок этиш имкониятига эга бўласиз.
Курслар тугагандан сўнг бепул сертификатлар берилади.
OpenWHO ҳар ким учун – исталган вақтда ва исталган жойда очиқ платформадир.
Батафсил: https://openwho.org/courses?utf8=%E2%9C%93&q
Жамғарма Матбуот хизмати

