Ўтқазилиш вақти: 18-24 ноябрь 2020 йил.
Ўзбекистон тиббиёт талабалари ассоциацияси ижтимоий-маърифий лойиҳаси доирасида – "Микробларга қарши воситалар эҳтиёткорлик билан қўлланилиши талаб қилинади!". Антимикробиял чидамлик. “Биз микробларга қарши дори-дармонларни сақлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштирамиз” танловини бошлайди.
Танлов мақсади дунё бўйлаб микробларга қарши масалалари тўғрисида хабардорликни ошириш ва антимикробиял чидамли инфекцияларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш учун кенг жамоатчилик, соғлиқни сақлаш ходимлари ва сиёсатчилар ўртасида ушбу соҳадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришдир.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) томонидан қўллаб-қувватланадиган мусобақада ҳар бир киши ғолиблик учун курашиши мумкин.
Шахсий ишларни учта тоифада тақдим этиш мумкин:
1. Аҳолининг энг катта қамрови;
2. Энг креатив ёндашув;
3. Энг яхши инфографика.
Иштирок этишнинг асосий қоидалари:
Акциялар ва дарсларни ўтказиш, видеофильмлар (анимация, ҳужжатли роликлар) яратиш, қизиқарли расмлар олиш, расм чизиш, иншо ёзиш ёки шунчаки фойдали маълумотлар билан бўлишишга ёрдам бериш.
Эҳтимол айнан сиз ғолибга айланасиз.
Манба: https://waaw.uz/
Жамғарма Матбуот хизмати

