Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли Фармони билан тасдиқланган “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурининг ижросига мувофиқ 2020 йил 5 ноябрь Британия Кенгашининг онлайн олий таълим тадбири ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияларига қандай эга бўлиш мумкин?" мавзусидаги вебинар ташкил этилди.
Gateway to the UK – бу Буюк Британияда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таҳсил олмоқчи бўлган ўзбекистонлик талабаларга бағишланган биринчи виртуал олий таълим ярмаркаси давомида мазкур вебинар бўлиб ўтди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан: директор ўринбосари О. Сатторов, Хорижда магистратура ва докторантура дастурлари бўйича ўқитишни ташкил этиш бўлим бошлиғи С. Аскаров ва Халқаро алоқалар ва протокол бўлими бошлиғи М. Содиқов иштирок этишди.
Видеоконференция қатнашувчилари томонидан Жамғарма раҳбариятига тегишли саволлар берилди, шу жумладан, Жамғарма фаолияти мақсади ва вазифалари, хорижда мақсадли равишда таълим олиш истагида юрган ёшларимиз қандай магистратура ва докторантура, стажировка ва малака ошириш дастурлари ва йўналишлари хақида, ҳамда Жамғарма билан ҳалқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида саволлар берилди.
Вебинарда 200 дан ортиқ Study UK платформаси орқали Ўзбекистон давлат хизматчилари, ОТМлар ректорлари, проректорлари, деканлари, кафедралар мудирлари, профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар, ҳамда барча қизиқувчи тадбир давомида иштирокчиларнинг 50 га яқин саволлари атрофида ташкил этилди.
“Эл-юрт умиди ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси келажакда биргаликда янада кўпроқ таълимга оид лойиҳаларни амалга оширишни режалаштириб ва ҳамкорликга ҳар доим очиқлигини маълум қилиб видеоконференцияда таъқидланди.
Жамғарма Матбуот хизмати

