Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори тайинланди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Адхам Бекмуродов Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига мувофиқ, Ўзбекистон президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари сифатида иш бошлади.
Шу билан бирга, у Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига ҳам тайинланди.
Бунга қадар Адхам Бекмуродов “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Жамғарма Матбуот хизмати

