ТОПШИРИШ МУДДАТИ:
2021 йил 21 майгача
ҚОЛГАН ВАҚТ:
210 кун
МАМЛАКАТ
Германия
Ушбу грант орқали Эйнштейн форуми ва Даймлер ҳамда Бенца жамғармаси чет эллик ва германиялик ёш олимларга аввалги қилган ишларидан ташқари янги илмий иш лойиҳасини амалга ошириш имкониятини тақдим этяпти. Мазкур стипендия дастуридан мақсад Альберт Эйнштейн сингари нафақат маълум бир илмий соҳада ютуқларга эришган балки бошқа фан йўналишларга ҳам содиқлиги билан ажралиб турувчи ёш универсалистларни қўллаб қувватлашдир.
Стипендия дастури беш ойдан олти ойгача Эйнштейннинг ёзги уйи жойлашган Капутада бўлиб ўтади. Einsteinhaus бу Потсдам ва Берлин университетларига боғлиқ илм-фан нуқтаи назаридан шунингдек меморчилик тарихига муҳим аҳамият касб этувчи маскандир. Стипендиат 10.000 евро миқдорида грант олади ва барча йўл харажатлари қопланади.
Мамлакат: Германия
Фойдали томони
Альберта Эйнштейн стипендия эгаси 10.000 евро миқдорда грант олади, барча йўл кира харажатлари қопланади.
Талаблар
Номзодлар 35 ёшдан ошмаган ва гуманитар, ижтимоий ёки табиий фан йўналишида олий маълумотга эга бўлишлари лозим;
2022 йил аризаси учун режалаштирилаётган стипендия асосида тузилган резюме ва лойиҳа тасвифи (иккаласи ҳам инглиз тилида) шунингдек, иккита илмий маълумотнома 2021 йил 15 майгача тақдим этилиши лозим;
Стипендиатлардан берилган ойлар давомида Капутада олиб борилган илмий ишларини белгиланган тартибда хужжатлаштирилиши кутилади;
Хужжатлар Эйнштейн, Даймлера ва Бенц форумида оммавий маърузани ўз ичига олади;
Бироқ ушбу стипендия дастури бошлаб қўйилган илмий иш, мисол учун докторлик диссертациясини тугатиб қўйиш учун хизмат қилмайди.
Стипендия дастури барча учун очиқ.
АРИЗА ТОПШИРИШ ЖАРАЁНИ
Аризани қуйидаги веб сайт орқали топширишингиз лозим:
https://einsteinforum.de/about/fellowship/
Ариза топширишни тугаш муддати: 2021 йил 21 май (210 кун қолди).
Жамғарма Матбуот хизмати

