Олий таълим муассасалари рейтинги олий таълим муассасаларининг битирувчилари ҳақида иш берувчилар баҳоси, талабаларнинг мутахассислик фанларини билиш даражаси, профессор-ўқитувчилар яратган илмий мақолаларнинг «Web of Science» ҳамда «Scopus» каби халқаро базалардаги улуши, халқаро индекслар маълумотлари асосида илмий нашрларга иқтибослар сони, олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот фаолиятининг натижадорлиги, таълим муассасасидаги ижтимоий-маънавий муҳит каби индикаторлар асосида аниқланади.
Жорий йил Республиканинг 57 та олий таълим муассасалари фаолияти таҳлил қилинди ва уларнинг рейтинг натижалари эълон қилинди.
Умумий рейтингда:
Ўзбекистон миллий университети,
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти,
Самарқанд давлат университети,
Тошкент ахборот технологиялар университети,
Тошкент давлат аграр университети етакчи ўринларни эгаллашди.
Нукус давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти сўнгги ўринлардан олди.
Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда:
1. Гуманитар ва иқтисодий соҳада Ўзбекистон миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети етакчи ўринларни эгаллади.
2. Техника ва қишлоқ хўжалиги соҳасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент ахборот технологиялар университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти етакчи ўринларни эгаллади.
3. Тиббиёт соҳасида Тошкент стоматология институти, Тошкент тиббиёт академияси, Бухоро давлат тиббиёт институти етакчи ўринларни эгаллади.
4. Маданият, санъат ва спорт соҳасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти етакчи ўринларни эгаллашди.
Энг кўп хорижий профессор-ўқитувчилар Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Бухоро давлат тиббиёт институтида фаолият олиб бормоқда.
Жамғарма Матбуот хизмати

