Муддати: 2020 йил10 декабрь
Мамлакат: Россия Федерацияси
15 сентябрь куни магистратура абитуриентлари учун тўртинчи Open Doors: Russian Scholarship Project, xалқаро олимпиадасига старт берилди, ушбу олимпиада ёрдамида бутун дунёдан номзодлар энг яхши Россия ОТМларидаги магистратура дастурларига кириш ва бепул таълим олиш имкониятини қўлга киритишлари мумкин.
Ушбу ташаббус туфайли, иқтидорли хорижий талабалар имтиҳонларисиз “бир дарча” тизими бўйича магистратура босқичига киришлари мумкин — абитуриент Россиянинг 80 та шаҳридан 500 та университетнинг исталганини танлаш имкониятига эга бўлади.
Олимпиада қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
- Биология ва биотехнология;
- Информатика ва маълумотлар фанлари;
- Математика ва сунъий интеллект;
- Бизнес ва менежмент;
- Сиёсий фанлар;
- Неврология ва психология;
- Физика фанлари;
- Тилшунослик ва замонавий тиллар;
- Кимё ва материалшунослик;
- Иқтисодиёт ва эконометрия;
- Муҳандислик ва технология;
- Клиник тиббиёт ва соғлиқни сақлаш;
- Ер ҳақидаги фанлар;
- Таълим.
Барча саралаш босқичлари онлайн тарзда ўтказилади, саралаш мезонлари шаффоф ва тушунарли. Ғолиблар ва совриндорлар учун Россия университетларида 300 та жой ажратиб берилган.
Батафсил: https://od.globaluni.ru/
Жамғарма Матбуот хизмати

