2020 йил 28 октябрда University World News ва Mastercard Foundation билан ҳамкорликда янги ва анъанавий олий таълим провайдерлари, юқори технологиялар саноати ва Халқаро Молия Корпорациясининг мутахассисларини онлайн вебинарга чорлайди: Ушбу вебинарда "Рақамли даврда иш билан таъминланиш имконияти нимани англатади ва Олий таълим муассасалари қанчалик мослашиши керак?” мавзусида суҳбат бўлиб ўтади.
Рақамлаштириш, маълумотлардан фойдаланиш ва сунъий интеллектни ривожлантириш бутун дунёда тез ва тобора ўсиб бораётган ўзгаришлар ва тенгсизликлар даврининг асосий омили ҳисобланади.
СОVID-19 таъсиридан Глобал рақамли инқилоб қўшимча туртки олди: онлайн таълим ва харидларга, шунингдек бошқа кўплаб онлайн хизматларга ўтишни тезлаштирди.
Ушбу бепул вебинар жорий йилнинг 28 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бўлиб ўтади.
Вебинарга рўйхатдан ўтиш:https://event.webinarjam.com/register/1/vlw0vtv
Жамғарма Матбуот хизмати

