Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 14 апрелдаги 4675-сонли қарори билан Чориев Жасурбек Эргашевич Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига ҳамда 2020 йил 23 апрелдаги 4693-сонли қарори билан Нарматов Беҳзот Раҳматуллаевич Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Чориев Жасурбекни ва Нарматов Беҳзотни уларга билдирилган юксак ишонч билан табриклайди ҳамда уларнинг кейинги меҳнат фаолиятларида улкан зафарлар тилайди. Давлатимиз раҳбари томонидан уларга билдирилган юксак ишонч, ўз навбатида катта масъулият, улар раҳбарлик қилаётган соҳани янада ривожлантиришга ва юксак натижаларга эришишига ишончимиз комил.
Шу ўринда, собиқ стипендиатларимиз олдига қўйилган мақсадларга эришишда “Эл-юрт умиди” жамғармаси улар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдириб қолади.
Жамғарма матбуот хизмати

