Кўргазма 17 октябрь куни соат 15:00 дан 19:00 гача (Тошкент вақти билан) бўлиб ўтади.
АҚШнинг Таълим Маркази ва АҚШ Элчихонаси кўмагида АҚШда таълим олиш мавзусидаги биринчи виртуал кўргазмасини ташкил қилмоқда.
Ушбу кўргазмада АҚШнинг 60 дан ортиқ аккредитациядан ўтган университетлари иштирок этади. Ушбу университетларда бакалавр, магистр, докторантура ва инглиз тили курслари мавжуд.
Барча иштирок этувчи университетлар халқаро талабаларга молиявий ёрдам, шу жумладан тўлиқ грантларни таклиф қилишади.
Кўргазма давомида сиз университетларнинг турли мавзуларидаги вебинарларда қатнашишингиз ва тўғридан-тўғри университет вакилларга саволлар беришингиз мумкин бўлади.
Рўйхатдан ўтиш учун:https://acfairs.easyvirtualfair.com/prefair/
Жамғарма Матбуот хизмати

