Ўзбекистонда креатив тадбиркорлик таълими ва амалиётини ривожлантиришнинг мавжуд имкониятларини таҳлил этиш, шунингдек бу борада Буюк Британия тажрибасини кенг жорий этиш масалаларини ўрганиш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси Британия кенгаши билан ҳамкорликда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Республика Олий таълим кенгаши иштирокида 2020 йил 9 октябрь куни соат 15:00 да “Креатив тадбиркорлик таълими: таълим соҳаси бозор эҳтиёжларига қандай жавоб беради?” мавзусида халқаро онлайн вебинар ташкил этилди.

Дастур Ўзбекистондаги кенг миқёсли миллий иқтисодий ва таълим соҳасидаги ислоҳотларга жавобан ва миллий ижодий секторни қўллаб-қувватлаш ҳамда одамлар фаровонлиги ва иш ўринларини яратишга олиб келадиган тадбиркорлик таълимига бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Миллий дастурнинг муҳим шериклари қаторида кенг миллий ривожланиш ва салоҳиятни ошириш мақсадларига эришишни қўллаб-қувватловчи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва "Эл-юрт умиди" жамғармаси.
Вебинарнинг асосий мақсади – Буюк Британия университетларида креатив тадбиркорлик таълими ва унинг тадбиркорликни ривожлантиришдаги ўрни, Ўзбекистон олий таълим муассасаларида креатив таълимни ривожлантириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари учун креатив тадбиркорлик соҳасида амалий-услубий маслаҳатлар бериш, хусусан республикамиз ҳудудлари ёшларига креатив тадбиркорликни ривожлантиришга амалий тавсиялар беришдан иборат.
Мазкур дастур Ўзбекистонда иқтисодиёт ва таълим соҳасидаги амалга оширилган кенг кўламли миллий ислоҳотларга жавобан, креатив секторни қўллаб-қувватлаш ва ишбилармонлик билимига бўлган эҳтиёжни қондириш ва шунингдек, одамларнинг фаровонлиги ва иш ўринларини яратиш учун тадқиқ қилинган. Creative Spark туфайли бугунги кунга қадар Goldsmiths / UCL, London South Bank University, Queen Margaret University, London Metropolitian University, University of Leicester ва UCLAN сингари этакчи таълим муассасалари ҳамда Change School ва People агентликлари ўртасида муваффақиятли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Бу эса ёшларга жаҳон меҳнат бозорида зарур бўлган кўникмаларни ривожлантиришга имконият яратади. Яъни, креатив тадбиркорлик билимини ривожлантириш, инновацион марказларни яратиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича билим беришга қаратилади.
Креатив иқтисодиёт - бу савдо, меҳнат ва ишлаб чиқаришни ўз ичига олган ижодий саноатнинг барча таркибий қисмларининг йиғиндиси. Бугунги кунда ижодий соҳалар ривожланаётган мамлакатларга глобал иқтисодиётнинг тез суръатлар билан ўсиб бораётган соҳаларига ўтиш учун янги имкониятлар яратиб, жаҳон иқтисодиётининг энг динамик тармоқларидан бири ҳисобланади.
Вебинарда Буюк Британия давлатининг етакчи университетларда ўз фаолиятини олиб бораётган халқаро экспертлар: Сиан Прайм/Sian Prime (Goldsmiths, UCL) Линсей Коул/Lynsey Cole (LSBU) (People First) Вирен Лал/Viren Lall (Change School) Крис Лейн/Chris Lane (London Metropolitan University) Пареш Пармар/Paresh Parmar (UCLAN) ўз тақдимотлари билан иштирок этишди ва креатив таълимини жорий этиш бўйича ўз маслаҳатлари билан улашишди.
Халқаро онлайн вебинарга қатнашиш мақсадида Жамғарма интернет сайтида 573 нафарга яқин иштирокчи рўйхатдан ўтган. Видеоконференцияда 300 дан ортиқ Zoom орқали Ўзбекистон давлат хизматчилари, ОТМлар ректорлари, проректорлари, деканлари, кафедралар мудирлари, профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар, ҳамда барча қизиқувчи тадбир давомида иштирокчиларнинг 50 га яқин саволлари атрофида халқаро онлайн мулоқотлар ташкил этилди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ташкил этилган халқаро онлайн вебинар янги ўқув йилини онлайн тарзда бошлаётган республикамиз олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари учун анча самарали тадбир бўлди.
Маълумот учун:
Creative Spark - бу Буюк Британиянинг университетлари ва таълим муассасалари орасидаги лойиха. Лойиҳада иштирок этадиган мамлакатлар ўртасида Креатив иқтисодиётни ривожлантириш учун Креатив тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун беш йиллик дастур ҳисобланади. Лойиҳага қуйидаги мамлакатлар киради: Марказий Осиё (Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон), Жанубий Кавказ (Озарбайжон, Арманистон, Грузия) ва Украина.
Креатив иқтисодиёт - бу жаҳон иқтисодиётининг тез суръатлар билан ўсиб бораётган сектори; Буюк Британиянинг ЯИМга сезиларли даражада ҳисса қўшмокда, шу жумладан Буюк Британиянинг таълим сектори, шу соҳада ўсиб бораётган миллий ва глобал иқтисодиётнинг сектори салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган.
БМТ Креатив иқтисодиётни жаҳон иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган соҳаларидан бири сифатида тан олди. Тадқиқотлар шуни кўрсатмокдаки, ҳамкорликдаги алоқаларнинг тўғри ва динамик ривожланиши, мавжуд салоҳият, статистика ва тадқиқот натижаларидан фойдаланиш билан креатив соҳалар иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг этакчи тармоқларига айланиши мумкин. 2019 йилда Ўзбекистон маданий ифодаларнинг турли хил шакилларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш тўғрисидаги конвенцияни имзолади. Ушбу Конвенция маданий ва креатив соҳаларни дунёдаги энг тез ривожланаётган тармоқлардан бири деб ҳисоблайди.
Жамғарма матбуот хизмати

