Дастур қаерда ўтказилади: Вашингтон, Ақш.
Ёш мутахассислар дастури бу — Жаҳон Банки, халқаро Молия корпорацияси (IFC) ва кўп томонлама сармояларни кафолатлаш агентлиги (MIGA)нинг қўшма лойиҳаси бўлган икки йиллик етакчиликни ривожлантириш дастури. Санаб ўтилган компаниялар Жаҳон банки гуруҳи таркибига киради.
Дастурнинг асосий вазифалари:
- Касбий тажриба
- Етакчиликни ривожлантириш
- WBG сиёсати, маҳсулотлар ва операциялар бўйича тренинг
- WBG oрасида ротациялар
- Мураббийлик
- Тармоқ тадбирлари
- Бошқарув кўмаги билан бўш иш ўринларини алмаштириш ва жойлаштириш
Аслида, YPP дастури Жаҳон Банки Гуруҳидаги компаниялардан бири билан беш йиллик меҳнат шартномасининг дастлабки босқичидир
- WBG
- IFC
- ёки MIGA
Дастурда бутун дунёдан ёш мутахассислар иштирок етиши мумкин. Аммо ривожланаётган мамлакатларга устунлик берилади.
Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади: ажойиб ойлик маоши; бутун 5 йиллик шартнома учун имтиёзлар - ҳаёт ва соғлиқни сақлаш суғуртаси, пенсия режаси, харажатлар ва йўл харажатлари учун компенсация.
Ариза бериш муддати 2021 йил июнь ойида очилади.
Батафсил расмий сайтда: https://www.worldbank.org/en/about/careers/programs-and-internships/young-professionals-program#1
Жамғарма матбуот хизмати

