Видеомулоқотда Жамғарма ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгаши ва унинг фаолияти, Кенгаш янги аъзоларини қабул қилиш тартиби, Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-техник лойиҳаларида қатнашиш масалалари, ватандош олимлар ва экспертлар электрон платформасига маълумотлар киритиш масалалари муҳокама этилди.
Навбатдаги Кенгаш учрашуви жорий йил 30 октябрда Буюк Британияда истиқомат қилувчи ватандошимиз Мардон Юсупов томонидан “Математика фанини ўқитиш ва ўқувчилар билимини баҳолашда Буюк Британия тажрибаси” мавзусида тақдимот қилиши режалаштирилган.
Жамғарма Матбуот хизмати

