Муддати: 10 октябрь 2020 й.
Кейс-чемпионати ғолиблари қуйидагиларни қўлга киритишлари мумкин:
- профессионал ҳакамлар ҳайъати томонидан тан олиниши;
- жамоа сафида беллашиб ўз билим ва кўникмалар даражасини синаб кўриши;
- бошқа мамлакатлар иштирокчилари билан рақобатлашиши;
- ҳомийлар ва ташкилотчиларнинг совғалари;
- ўз ютуқларининг портфолиосини Совриндор сертификати билан тўлдириши;
- профессионал таҳлилчилар ва стратеглар даражасидаги муаммоларни ҳал қилишга уриниб кўриши.
Кейс-чемпионати иштирокчиларига қуйидаги йўналишлар бўйича мавзулар таклиф
этилади:
- давлат қарзини бошқариш;
- банк соҳасида рискларни бошқариш;
- миллий рейтинг агентликларини ривожлантириш;
- пандемия даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш;
- энг кам асосий даромад тўловларини тадбиқ қилиш;
- кибержиноятчиликка қарши курашиш;
- иқтисодий ўсишни молиялаштириш воситалари;
- классик банкларнинг рақобатчилари ва бошқалар.
Иштирокчиларни руйхатдан ўтказиш www.qabul.bfa.uz веб-сайтида амалга оширилади.
У ерда кейс-чемпионатининг ўтказиш тартиби ҳам эълон қилинган.
Халқаро алоқалар ва протокол бўлими

