2020 йил 30 сентябрда “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда ватандошлар ўрни” мавзусида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг халқ дипломатияси маркази ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси вазирлик, идора ва ташкилотлари ҳамда Россия Федерациясининг Владивосток, Омск, Қозон, Оренбург, Астрахань, Екатеринбург ва Ростов на Донуда жойлашган ватандошларнинг ташкилотлари ва унинг фаол вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ватандошларнинг барча саволларига жавоб берилди. Тадбир 2020 йил 1 октябрда Менинг юртим телеканалида намойиш этилди.
Жамғарма Матбуот хизмати

