Жорий йил “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан республикамизнинг 100 дан ортиқ вазирлик, идора ва ташкилотларининг хорижий давлатларда истиқомат қилаётган илмий-амалий тажрибага эга олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар ва турли соҳа экспертлари, хусусан, ватандошларга бўлган эҳтиёжи ўрганилди.
Мамлакатимиз вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари томонидан билдирилган эҳтиёжлар тўғрисидаги маълумотларни қўйидаги жадвал орқали кўришингиз мумкин.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси хорижий давлатларда истиқомат қилаётган илмий-амалий тажрибага эга олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар ва турли соҳа экспертлари, хусусан, ватандошларни Ўзбекистонга турли муддат ва шароитларда ишга таклиф қилади.
Сизни қизиқтирган барча саволлар бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг телефон рақамлари +998712030051, +998712030041 ва info@eyuf.uz электрон алоқа манзилларига мурожаат қилишингиз мумкин. Биз сизнинг номингиздан мамлакатимиз вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан мулоқотни ташкил этиб берамиз.
Умид қиламизки, хориждаги малакали экспертлар, хусусан, хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз орасидан олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар ва инвесторлар Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирок этишни режалаштирмоқдалар.
Жамғарма Матбуот хизмати

