Янги таҳрирдаги қонунда қуйидагиларда ўз аксини топди:
- мактабгача таълим бўйича 6 ёшдан 7 ёшгача тарбияланувчилар учун мактабгача таълим мажбурий ҳисобланиши белгиланди.
* Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим бўйича:
- умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши;
- 11 йиллик мажбурий бепул таълим амалга оширилиши;
- академик лицейларда 2 йиллик таълимнинг жорий этилиши;
- инклюзив таълимнинг жорий этилиши белгиланди.
* Умумий ўрта таълим (I–XI синфлар) босқичлари белгиланди:
- бошланғич таълим (I–IV синфлар);
- таянч ўрта таълим (V–IX синфлар);
- ўрта таълим (X-XI синфлар).
* Касбий таълим бўйича:
- профессионал таълим эгалланадиган касб ва ихтисослик бўйича қуйидаги даражаларни ўз ичига олиши белгиланди:
- бошланғич профессионал таълим;
- ўрта профессионал таълим;
- ўрта махсус профессионал таълим.
Шунингдек, мутахассислик ва касбларнинг мураккаблигидан келиб чиқиб профессионал таълим олиш муддатлари, профессионал таълимнинг давлат гранти ва тўлов-контракт асосида берилиши, фуқароларнинг иккинчи ва ундан кейинги профессионал таълимни шартнома асосида олиши мумкинлиги белгиланди.
* Олий таълим бўйича:
- олий таълимни кундузги шаклдан ташқари кечки, сиртқи ва масофавий шаклларда олиш мумкинлиги;
- бакалавриат таълим йўналишида таълим олишнинг энг кам муддати 3 йил, магистратурада 1 йил бўлиши;
- мудофаа, хавфсизлик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ушбу йўналишда мутахассисларни тайёрлаш;
- олий таълим муассасаларига кредит тизими асосида таълим жараёнини ташкил этиш имкониятининг берилиши мустаҳкамлаб қўйилди.
* Олий таълимдан кейинги таълим бўйича:
- илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тартиби, шунингдек, ҳарбий, тиббиёт ва бошқа таълим ташкилотларида олий таълимдан кейинги таълим олишнинг ўзига хос хусусиятлари;
- олий таълимдан кейинги таълимни олиш муддатлари белгиланди.
*️ Шунингдек, қонуннинг янги таҳририда:
- педагогларнинг мақоми, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
- таълим соҳасига инвестицияларнинг жалб этилиши;
- таълим олувчилар, ота-оналар (қонуний вакиллар)нинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
- таълим соҳасида давлат назорати ва текширувнинг амалга оширилиши;
- таълим муассасаларини ички ва ташқи баҳолаш тизимининг жорий этилиши;
- таълим соҳасида экспериментал ва инновацион фаолиятнинг амалга оширилиши белгиланди.
*️ Шунингдек, мазкур Қонун билан,1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлар ўз кучини йўқотди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Жамғарма Матбуот хизмати

