2020 йил 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди» жамғармаси Республика Олий таълим кенгашибилан ҳамкорликда “Олий таълим тизимида онлайн курслар ва масофавий таълим” мавзусидаги навбатдаги халқаро видеоконференция ташкил этилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгаши томонидан жорий йил март ойидан бугунги кунга қадар 10 дан ортиқ турли мавзуларда видеомулоқотлар ташкил этиб келинмоқда.
Мақсадли аудитория: Видеоконференция олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида, шунингдек Ўзбекистонни халқаро майдонга интеграциясини таъминлашга масъул бўлган вазирлик ва идораларда фаолият олиб бораётган мутахассислар, улардан 850 киши яқин рўйхатдан ўтган эди.
Видеоконференция тақдимоти икки қисмдан иборат бўлиб, уларда “Оммавий очиқ онлайн курслар: Coursera ва бошқа онлайн платформалар” ҳамда “Масофавий таълимни жорий этишнинг долзарб масалалари: Буюк Британия университетлари мисолида” каби мавзулари юзасидан тақдимотлар бўлиб ўтди.
Мазкур видеоконференцияда Жамғарма Халқаро экспертлар кенгаши аъзолари, хорижда истиқомат қилаётган ватандош экспертлардан Россия Федерациясининг Корпоратив университети Муҳандислик экспертиза-сини ривожлантириш маркази эксперти Одилбек Каттаев ҳамда Буюк Британиянинг Hult International Business School профессор-ассистенти Ҳамид Иргашевлар ўз тақдимотлари билан мақсадли аудиторияга етказилди.
Видеоконференцияда 350 дан ортиқ Zoom орқали ва 200 дан ортиқ Жамғарманинг Facebook саҳифаси орқали Ўзбекистон давлат хизматчилари, ОТМлар ректорлари, проректорлари, деканлари, кафедралар мудирлари, профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар, ҳамда барча қизиқувчи тадбир давомида иштирокчиларнинг 50 га яқин саволлари атрофида халқаро онлайн мулоқотлар ташкил этилди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ташкил этилган онлайн амалий-услубий семинар янги ўқув йилини онлайн тарзда бошлаётган республикамиз олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари учун анча самарали тадбир бўлди.
Мазкур тақдимотларни юклаб олиш учун: Webinar тақдимоти.
Facebook саҳифамиз орқали кўриш учун: https://www.facebook.com/eyuf.uz/videos/755520198583912/

