Аввал хабар берганмиздек, Франция нефт инсититути (Institut français du pétrole (IFP)) вакиллари билан учрашув бўлиб ўткан эди. Франциялик меҳмонлар томонидан: Декан Kristina Travers хоним ва Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Maria Aguilera.
Ташриф давомида томонлар "Эл-юрт умиди" жамғармаси IFP School билан интенсив алоқаларни ва ҳамкорлик масалалари йўлга қойиш, Францияга академик ташрифларни ташкил этиш, хусусан, IFP School га француз тажрибасини мукаммаллаштириш ва француз тилини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

2020 йилнинг 17 август куни "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва IFP School (Франция) икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун Меморандум имзоланди.
Ҳамкорликнинг мақсади-Франциянинг университетларида таълим ва тажриба алмашиш, докторлик ва магистрлик дастурларида профессор-ўқитувчиларни ва ёш мутахассисларни тайёрлаш, ҳамда узоқ муддатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишдир.
Жамғарма директори А. Бекмуродов Франция олий таълим ва фан соҳасида Ўзбекистон-Франция муносабатларини ривожланишига катта ҳисса қўшишини алоҳида таъкидлади. Франция университетларида таълим соҳасида узоқ муддатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишда икки томонлама ҳамкорлик, хусусан, IFP School билан, магистратура ва докторантура ва стажировка дастурлари бўйича жамғарма стипендиятларини ўқитиш ва малакасини ошириш, иккалла томонла учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.
K.Travers хоним, IFP Schoolда энергия, нефт ва газ, нефт кимёси, электр бирлиги, янги энергия технологиялари соҳасида магистрлик даражасини ёки фан доктори (P.h.D.) олиш учун имкониятлар бор, шу билан бирга бутун дунё бўйлаб талабалар ва ёш мутахассислар қизиқиши катта, деб таъкидлади.
Франция мактаби саноат ва жамиятнинг, айниқса, инновация ва барқарор ривожланиш соҳасидаги эҳтиёжларини қондиради ва ўз талабаларини ХХI аср энергия соҳасида илғор талабар бўлишига тайёрлайди.
Халқаро алоқалар ва протокол бўлими

