Муддати: дастурга боғлиқ
Яшаш жойи: Лондон, Буюк Британия
International Students House (ISH) - бу Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида жойлашган 700 нафар Британия ва халқаро талабалар учун турар жой (резиденция ҳисобланади).
International Students House (ISH) Лондоннинг турли университетлари билан ҳамкорликда бир қатор стипендияларни таклиф этади. ISH бир йил давомида, алоҳида ҳолатларда 3 йилгача бепул турар жойларни таклиф қилади.
Талаблар:
- Талаба ривожланаётган давлатлардан бирининг фуқароси бўлиши керак (рўйхатга Aрманистон, Озарбайжон, Белорусия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Украина киради) ва Лондонда ўқишни тугатгандан сўнг ўз ватанларига қайтишлари керак.
- Олий ўқув юртидан кейинги дастурлар бўйича (магистратура, аспирантура) талабаларига устуворлик берилади.
- Устуворлик ихтисослик бўйича таҳсил олаётган талабаларга берилади, улар туфайли ватанларининг ривожланишига таъсир кўрсатадилар.
- Aъло даражадаги академик кўрсаткичлар.
- Талабалар Лондон Давлат университетида ўқишлари керак.
- Лондонда яшаш учун молиявий имкониятига эга бўлмаган талабаларга устуворлик берилади.
- Талабалар ISH ҳамкор университетларидан бирида ўқишлари керак.
- Университет ISH билан ҳамкорлик шартномаси бор-йўқлигини аниқлаш учун университет билан боғланиш керак.
- Талабалар ўқиш тўловлари учун стипендияга эга бўлишлари керак (давлат стипендияси ёки баъзи ташкилотларнинг стипендияси бўлиши мумкин).
ISH да талабалар туриши учун ариза ISH ҳамкор университети томонидан берилади. Aризалар университетлар томонидан топширилганлиги сабабли, турли университетлар учун охирги муддат ҳар хил.
Жамғарма Матбуот хизмати

