Повышение квалификации

1-босқич хорижий ҳамкор билан имзоланадиган икки томонлама шартнома намунаси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик Кенгаши раиси номига хат;

Шартнома (Соглашение образец без оплаты учебы);

Шартнома (Соглашение образец с оплатой учебы);

Шартнома (Agreement sample without tuition);

Шартнома (Agreement sample with tuition);

 

Жамғарма ҳамда хорижий ҳамкор ўртасида имзоланадиган шартнома намунадаги каби амалга оширилади.

Хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот институтларининг белгиланган тартибдаги шартнома лойиҳаси тақдим этилган ҳолатларда қуйидаги бандлар шартномага киритилиши талаб этилади:

1. Малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда таълим олиш муддатлари кўрсатилиши (намунадаги 1.1 банд);

2. Шартноманинг умумий суммаси ва валюта бирлиги кўрсатилиши (намунадаги 2.1 ва 2.4 бандлар);

3. Бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилиши белгиланиши (намунадаги 3.2.9 банд) лозим бўлиб, бунда далолатнома санаси малака ошириш, стажировка ўташ ва таълиш олишнинг охирги куни этиб кўрсатилиши;

4. Шартнома якунланиш муддати иккала томон мажбуриятлари тўлиқ бажарилгандан сўнг амалга оширилиши белгиланиши (намунадаги 9.3 банд);

5. Реквизитда валюта ҳисоб рақамлари кўрсатилганда биринчи-20212840904274861001 ҳисоб рақам ва валюта бирлиги асосида иккинчи – АҚШ доллари, Евро, Россия рубли ва Фунт стерлинг ҳисоб рақами  кўрсатилиши (намунадаги 11- банд) лозим.

 

2-босқич жамғарма ҳамда стипендиатлар ўртасида расмийлаштириладиган ҳужжатлар намунаси:

Тўрт томонлама шартнома;

Стипендия харажатларини молиялаштириш учун ариза;

Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатининг карта ҳисоб рақами тўғрисида маълумот;

Стипендиат ҳисобидан сарфланган харажатларни қоплаш бўйича ариза.

1. Жамғарма, стипендиат, иш берувчи ва кафолатчилар ўртасида имзоланадиган шартнома бўлиб, кафолатчиларнинг паспорт нусхалари илова қилинади.

2. Стипендиатлар томонидан таълим дастурини молиялаштирилиши юзасидан ариза.

3. Кунлик, турар-жой ва ўқув адабиётлари учун харажатлар стипендиатнинг шахсий пластик картасига ўтказиладиган ҳолатда расмийлаштирилади.

4. Стипендиатларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилган харажатлар, яъни виза, суғурта, авиачипта ва шу каби бошқа харажатларни молиялаштириш учун расмийлаштирилади.

Барча дастурга тегишли саволлар юзасидан info_advancedtraining@eyuf.uz электрон манзил орқали мурожаат қилишингиз мумкин.