Holland Стипендиясига қабул бошланди

"Эл-юрт умиди" жамғармаси мақсадли аудиторияга хорижий давлатларнинг навбатдаги стипендия дастури ҳақида маълумот беришда давом этмоқда.

Holland Стипендиясига қабул қилиш бошланди

Қаерда: Нидерландия

Муддати: 1 феврал, 1-май, 2020

Holland стипендияси Европа иқтисодий ҳудуди (ЕИҲ) фуқароси бўлмаган ва Нидерландияда бакалавр ёки магистр даражасини олиш истагида бўлган халқаро талабалар учун мўлжалланган.

Стипендия Нидерландиянинг таълим, маданият ва фан вазирлиги томонидан Нидерландиядаги бир қанча илмий-тадқиқот университетлари билан биргаликда ташкил этилади.

Стипендия миқдори.

Нидерландияда биринчи ўқув йилида талабалар грант олишингиз мумкин 5,000€. Бу грант фақат биринчи ўқув йилида тўланади.

Талаблар:

* чет эл фуқароси бўлиши керак (ЕИҲ мамлакатларидан бирининг фуқароси бўлмаслиги лозим);

* Нидерландиядаги университетда бакалавр ёки магистратура дастурларидан бирига ўқишга кириши лозим;

* талаба ўқув дастурининг барча талабларига жавоб бериши керак (талабларни танланган университетнинг веб-сайтида кўриш мумкин);

* Нидерландияда университетида таҳсил олмаган бўлиши керак.

Стипендия қуйдаги университетларда тарқатилади:

Leiden University

Utrecht University

University of Groningen

Erasmus University Rotterdam

Maastricht University

VU Amsterdam

Radboud University

Tilburg University

Delft University of Technology

Eindhoven University of Technology

University of Twente

Wageningen University

Protestant Theological University

Theological University Apeldoorn

Theological University

Университет вакиллари сиз билан боғланиб, грант ғолиби бўлганингиз ёки олмаганингизни айтиб беришади.

Аризалар 2020 йилнинг 1 февралигача ёки 2020 йилнинг 1 майигача (университетга қараб) қабул қилинади.

Батафсил маълумот расмий веб-сайтида.

 

Халқаро алоқалар ва протокол бўлими