“Эл-юрт умиди” жамғармаси Альберта университетида таълим олиш учун грант эълон қилади

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Альберта университетида магистратура, докторантура ва  илмий тадқиқот ишлари учун грант эълон қилади

Альберта университети кенг миқёсдаги докторантура ва магистратура дастурларини таклиф қилади. Тўлиқ грант асосида таълим олишни истайдиган номзодлар “Эл-юрт умиди”  жамғармасининг стипендия дастурларига ариза тақдим этишлари шарт.

Бундан ташқари, номзодлар магистрлик ва докторлик даражалари учун бевосита Альберта университетига ҳужжат топширишлари лозим.

Студентлар агарда Альберта университети бўлими, аспирантура ва илмий тадқиқотлар факулътети академик талабларига жавоб берса ва сўралган таълим соҳаси бўйича илмий раҳбарга эга бўлган тақдирда ўқишга қабул қилиш учун кўриб чиқилади. Альберта университетининг тегишли факультетларига ўқишга қабул қилиниш учун минимал талаблар ва ариза топшириш жараёнлари FGSRнинг www.gradstudies.ualberta.ca. веб-сайтида ёритилган.

 

Номзодларни танлаб олиш учун 2 та асосий босқич мавжуд:

 

I. Альберта университетида таълим олишни хоҳловчилар “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан белгиланган босқичлар ва муддатда стипендияларига ариза топширадилар.

II. Талабалар Альберта университетининг магистратура ёки аспирантура йўналишларига (ўз танловлари бўйича ) белгиланган тартибда ариза топширишлари шарт. Аризалар университет томонидан белгиланган муддат давомида тақдим этишлари керак бўлади. Ариза топшириш вақтида талабалар Альберта университети координаторига ўқишга қабул қилиниш учун ариза топшираётганларини ва Альберта Университети - “Eл-юрт умиди” қўшма дастурига ёзилиш истагида эканликларини билдиришлари шарт. Агар талаба Альберта университетига қабул қилиниш учун танланса, ўқишга қабул қилиниш ҳақидаги хатнинг кучга кириши Жамғарманинг стипендиясини олиш вақтига боғлиқ.

 

Координаторлар

 

Жамғарма номидан:                                           Альберта университети номидан

Бўлим бошлиғи                                                  ССП, Менежери

Саидакбар Асқаров                                            Дан Фредрик  

Тел: +(99871) 2030048                                       Тел:+1-780-248-1260      

E-mail: education@eyuf.uz                                  E-mail:  dan.fredrick@ualberta.ca