Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси маълумотларига кўра, Буюк Британиянинг Ж.Смит жамғармаси ёш мутахассислар учун Буюк Британияда "Марказий Осиё стипендияси 2019" стипендия дастури бўйича жорий йилнинг 2-29 ноябр кунларида бўлиб ўтадиган йиллик ўқув курсларига аризалар қабули бошлаганлигини эълон қилди

Маълумот учун: Дастур Лондон ва Эдинбургда тўрт ҳафталик интенсив семинарлар, мунозаралар, баҳслар, ташрифлар ва учрашувлар орқали давлат бошқаруви, ижтимоий адолат ва қонун устуворлиги масалалари бўйича ўқув ва илмий-тадқиқот машғулотларида иштирок этиш имкониятини беради.

Жамғарма ва унинг ўқув дастурлари ҳақида батафсил маълумотни http://www.johnsmithmemorialtrust.org/apply/faqs.aspx сайтидан топишингиз мумкин.

Жамғарма талабларига мувофиқ, 25-35 ёшдаги ёш мутахассислар дастурда қуйидаги йўналишлар, бўйича иштирок этишлари мумкин: сиёсат, давлат бошқаруви, маҳаллий ва минтақавий бошқарув, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари, қонунчилик, олий таълим ва бизнесни ривожлантириш.

Грантлар дастур доирасида яшаш харажатларини, овқатланиш ва йўл харажатларини ўз ичига олади.

Танлов жараёни июн ва июл ойларида бўлиб ўтадиган аризалар таҳлили ва суҳбат тарзида бўлиб ўтади. (Марказий Осиё мамлакатлари учун ажратилган 25 та стипендиялардан 6 таси ўзбекистонлик мутахассислар учун мўжалланган)

Танлов натижалари август ойида эълон қилинади.

Онлайн аризалар қуйидаги манзилда http:// apply.johnsmithtrust.org/ 2019 йил 2 июнга қадар қабул қилинади.