Муддати: 2020 йил 15 декабрь
Грант: тўлиқ ва қисман стипендия
Қачон: ҳар йили
Қаерда: Цюрих, Швейцария
ETH Zurich университети энг яхши талабаларни магистрлик дастурларидан бирига қатнашишга таклиф қилади:
- Excellence Scholarship & Opportunity Programme (ESOP). Ушбу стипендия яшаш ва ўқиш харажатлари (бир семестр учун 11000 CHF) ва университетнинг қўшимча тўловларини ўз ичига олган грантдан иборат.
- Master Scholarship Programme (MSP). Грант тўловнинг қисман тўлови (бир семестр учун 6000 CHF) ва турар жойдан иборат. Университет семестр учун қўшимча равишда 1500 - 3000 CHF ажратиши мумкин ёки талабага иккинчи семестрдан ойига 600 CHF маош билан ёрдамчи лавозимини эгаллашни таклиф қилиши мумкин.
Талаба магистратура дастурида ўқишни бошлаганидан бошлаб стипендия олади ва стипендия магистратура дастуридаги бутун ўқиш даври учун тўланади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
1. Ушбу стипендия ETH Zurich университети талабалари ва халқаро талабалар учун очиқдир.
2. Фақатгина бакалавр дипломини тамомлаган ва битирувчилардан энг яхши талаба бўлган 10% талабалар стипендия олиш учун ариза топширишлари мумкин.
3. Бир вақтнинг ўзида ETH Zurich университетида ҳам стипендия дастурларига, ҳам магистратурага кириш учун ариза топшириш мумкин.
Ҳужжатлар:
* ариза;
* мотивацион хат;
* Диплом иши мавзуси бўйича таклиф: (https://ethz.ch/content/dam/ethz/main/education/finanzielles/Guidelines_Preproposal.pdf);
* Иккита тавсиянома.
Барча саволларни инглиз тилида studienfinanzierung@sts.ethz.ch электрон манзилига юбориш мумкин.
Дастурлар ҳақида батафсил маълумот университет веб-сайтида ўқинг.
(https://www.ethz.ch/students/en/studies/financial/scholarships/excellencescholarship.html).
Жамғарма Матбуот хизмати

