Қабул қилиш муддати: 2020 йил 6-ноябрь
Қаерда: Буюк Британия
Грант: ўқиш ва харажатлар
Chevening стипендиялари - бу Буюк Британия ҳукуматининг Ташқи ишлар вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган глобал стипендия дастури. Грант асосан магистр даражасига эга бўлиш учун бир йил муддатга берилади.
Chevening дастурида иштирок этишни истаганлар номзодларни таклиф этилади. Иштирокчи давлатлар орасида: Россия, Ўзбекистон, Украина, Молдова, Беларусия, Қозоғистон, Грузия ва бошқалар.
Устувор соха йўналишлари:
- Сиёсат ва халқаро муносабатлар;
- Ҳуқуқ ва давлат бошқаруви;
- Иқтисодиёт, бизнес ва инновациялар;
- Иқлим ўзгариши, экологик тадқиқотлар ва энергия хавфсизлиги;
- Фан ва Коинот;
- Журналистика.
Чевенинг стипендияси миқдори:
- Бир ойлик стипендия;
- Транспорт харажатлари;
- Диссертация гранти;
- Виза ҳаражатлари;
- Уқиш ҳаражатлари.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
1) дастурда қатнашаётган мамлакатлардан бирининг (http://scholarshipdesk.com/chevening-countries-list/) фуқароси бўлиш ва Чевенинг стипендия дастурини тугатгандан кейин камида 2 йил муддат давомида Ватинига қайтиб кетиши лозим;
2) бакалавр даражаси ёки ундан юқори.
3) Камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш (шу жумладан стажировка, кўнгиллилик ва бошқалар).
4) Инглиз тилини билиш даражаси:
* Aкадемик IELTS (тест марказини топинг);
- Умумий балл - 6,5, ҳар бир компонентида енг кам балл:
Listening - 5,5; Reading - 5,5, Speaking - 5,5, Writing - 5,5
Pearson PTE Academic (синов марказини топинг);
- Умумий балл - 58, ҳар бир компонент бўйича енг кам балл:
Listening - 42, Reading - 42, Speaking - 42, Writing - 42
* TOEFL iBT (синов марказини топинг)
- Умумий балл - 79, ҳар бир компонент бўйича енг кам балл:
Listening - 17, Reading –- 18, Speaking - 20, Writing – 17
5) Aризани http://www.chevening.org/apply) Буюк Британиянинг 3 университетига топшириш имконияти бор.
6) Буюк Британия фуқаролигига эга эмас ва илгари ушбу мамлакатда бирон бир давлат стипендияси бўйича ўқитилмаган бўлиши керак.
Қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилади:
- Инглиз тилида ёзилган иккита тавсиянома;
- Паспорт ёки бошқа шахсий гувоҳнома;
- Университетда олган баҳолари билан (бакалавр, магистратура) кўчирма;
- 3 та танланган магистрлик дастури.
Ҳужжатлар пдф форматида қабул қилинади ва 5МБ дан ошмаслиги керак.
Сиз дастурда иштирок этиш учун онлайн тарзда мурожаат қилишингиз мумкин.
Грант тўғрисидаги қўшимча маълумот ташкилотчилар веб-сайтида: (http://www.chevening.org/)
Жамғарма Матбуот хизмати

