АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети университети Хорижий филология факультети Француз филологияси кафедраси ҳамда Илмий тадқиқотларни қўллаб қувватлаш маркази (Research Support Center) ҳамкорлигида «Замонавий филологик парадигмалар: анъаналар ва инновацион ёндашувларнинг ўзаро таъсири» мавзусида 2021 йил 30 март куни ҳалқаро миқёсида илмий рецензияланган онлайн-конференция ўтказиш режалаштирилган.
Шу муносабат билан 2021 йилнинг 26 мартгача бўлган муддатда маърузалар тезисларини ўзбек, рус, француз ёки инглиз тилларида Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази расмий веб-саҳифаси http://research-support-center.com/uzmu_uz конференциянинг расмий веб-сайти орқали юборишингизни сўраймиз.
Анжуманнинг мақсади: Халқаро конференцияни ўтказиш ва етакчи илмий марказларимиз, мутахассисларимизнинг илмий натижаларини муҳокама қилиш, илм-фан соҳасида, айниқса, қиёсий тилшунослик, адабиётшунослик ва таржимашунослик йўналишларида ахборотларни ҳимоялаш соҳаларидаги илмий изланишларни янги юқори поғонага олиб чиқиш имконини беради.
Конференцияда қўйидаги йўналишлар бўйича тезислар қабул қилинади:
I-шўба. Жаҳон андозалари талабига жавоб бера оладиган замонавий информацион ва педагогик технологияларни татбиқ этган ҳолда ноъананавий ва самарали ўқитиш усулларини жорий этиш масаласи.
II-шўба. Замонавий ахборот ва таълим технологияларидан фойдаланишда олий таълим чет тиллари ўқитувчиларининг фаолияти, тажриба алмашинуви, касбий маҳоратини оширишни мувофиқлаштириш.
III-шўба Адабиётшунослик масалалари, адабий алоқалар ва маданиятлараро муносабатлар.
Мазкур онлайн конференцияда иштирок этишни истаган профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар тилшунослик ва адабиётшунослик фанлари йўналишида ўз илмий изланишлари натижасида тайёрланган маърузалар тезисларини тақдим этишлари мумкин.
Энг яхши деб топилган маърузалар тезислари тўплам шаклида нашр қилинади.
Барча маърузалар тезислари таҳририят томонидан анонимлаштирилган ҳолатда текши-рилади ва текширувдан ижобий ўтган маърузалар тезислари учун минимал 175.000 сўм тўлов қилганингиздан сўнг нашр этилади, ҳамда ҳар бир муаллифга электрон СЕРТИФИКАТ берилади. Мақолалар камида 5 вароқни ташкил этиши лозим, кейинги олтинчи вароқ учун 25.000 сўм қўшимча тўлов олинади.
Онлайн-конференция 2021 йил 30-март куни соат 14:00 да «Zoom» платформасида https://us02web.zoom.us/j/88427616609 ҳаволаси орқали ўтказилади.
Бизнинг янгиликларимизни кузатиб боринг ва илмий хизматлар Марказининг ижтимоий тармоқлардаги каналларимизга обуна бўлишни утутманг:
Маълумот учун: +998 33 230 00 33
1-ИЛОВА
Халқаро илмий-амалий конференция
«Замонавий филологик парадигмалар: анъаналар ва инновацион ёндашувларнинг ўзаро таъсири»
|
Тақдим қилинадикан секциялар (зарурини белгиланг)
|
I-сексия. Жаҳон андозалари талабига жавоб бера оладиган замонавий информацион ва педагогик технологияларни татбиқ этган ҳолда ноъананавий ва самарали ўқитиш усулларини жорий этиш масаласи.
II-сессия. Замонавий ахборот ва таълим технологияларидан фойдаланишда олий таълим чет тиллари ўқитувчиларининг фаолияти, тажриба алмашинуви, касбий маҳоратини оширишни мувофиқлаштириш.
III-сессия. Адабиётшунослик масалалари, адабий алоқалар ва маданиятлараро муносабатлар.
|
|
|
Рус тили/ўзбек или |
Инглиз тили |
|
Тезиснинг номи тезисларнинг сарлавҳаси қисқа ва аниқ бўлиши, тадқиқот йўналишини аниқ акс эттириши керак. Улар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тақдим етилиши мумкин. |
|
|
|
Муаллифнинг Ф.И.Ш. лавозими, қайси ташкилотда ишлаши; ушбу бўлимда муаллифнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими, илмий даражаси ва илмий унвони, электрон почта манзили ва телефон рақами тўлиқ ҳолда кўрсатилиши керак. |
|
|
|
Муаллиф билан боғланиш учун: электрон почта, мобил телефон |
|
|
|
Ҳаммуаллифнинг Ф.И.Ш. лавозими, қайси ташкилотда ишлаши (3 нафар ҳаммуаллифгача руҳсат берилади); |
|
|
|
Калит сўзлар: калит сўзлар (4-8) - маърузаларнинг мазмуни ва мақсадини қисқача очиб берадиган ёрдамчи сўзлардан ташкил топган бўлиши керак. Aсосий матнда ҳар бир калит сўзни ўртача 3-4 марта такрорлаш тавсия этилади. |
|
|
|
Аннотация: 3-6 сатрдан кўп бўлмаган ҳолда муаллифнинг тадқиқотга қўшган илмий ва амалий ҳиссаси, тадқиқот натижалари ва хулосаларининг долзарблиги ҳақида қисқача маълумотни ўз ичига олади. |
|
|
|
Тезис матни: Матн Times New Roman ширифт, 14 кегль, каторлар 1,5 оралиқда ёзилади. Саҳифанинг чап томондан 3 сантиметр, қолган уч (чап, тепа ва паст) томонидан 2 сантиметр жой қолдирилади. Тезис ҳажми 5 бетдан, мурожжат қиладиган ҳаволалар 3та манбадан кам бўлмаслиги керак. Белгиланган талабларга жавоб бермаган доклад ва тезислар қабул қилнмайди, тақризчилар кўриб чиқмайди ва муаллифларга қатйарилмайди. |
|
|
Фойдаланадиган адабиётлар рўйхати Бу қисмда тадқиқотда фойдаланилган барча ҳаволалар рўйхати [1], [2] тартиб рақами билан ёки [3]: муаллифнинг исми, шарифи, китобининг номи, нашриёт номи ва манзили, чоп этилган йили ва бетлари кўрсатилиши керак. |
|

