Муддати: 2020 йил 31 декабрь
Мамлакат: Германия, Кайзерслаутерн.
Стажировкани муддати: 12-14 ҳафта.
Макс Планк дастурий таъминот тизимлари институти иқтидорли ва энг яхши бакалавриат, магистратура ва докторантура талабаларига стажировка ўташни таклиф этади. Стажировка тадқиқот дастури шаклида амалга оширилади. Стажёрлар эса докторантлар ва университет профессор-ўқитувчилари билан тадқиқот олиб бориш орқали турли муаммоларни ҳал қилишади.
Ҳар йили стажировка учун чекланган миқдордаги жойлар мавжуд бўлиб, номзодлар ўз соҳаларида рақобатбардош бўлишлари керак.
Имтиёзлар:
Танланган номзодлар стажировка пайтида ойлик стипендия олишади. Институт уларни бепулуй-жой билан таъминлаб, институтгача йўл харажатларини қоплайди.
Афзалликлари:
Стажировкани муваффақият билан ўтган стажёрлар одатда етакчи илмий конференцияларда ҳаммуаллифликда илмий мақола чоп этиш имконига эга бўладилар.
Батафсил: https://www.mpi-sws.org/research-careers/#internships
Жамғарма Матбуот хизмати

