Ташкилотнинг “Google билан кўтарилиш” номли ривожланиш ташаббуси одамларга иш топиш ёки ўз бизнесларини ривожлантириш учун зарур бўлган кўникмаларни эгаллашга ёрдам беради. Google Career курслари диплом талаб қилмасдан, юқори ўсиш суръатлари билан юқори маошли соҳаларда малака ошириш имконини беради. Компания эҳтиёжлари асосида 100,000 та стипендияни молиялаштиради ва иш берувчилар сифатида ушбу янги сертификатларни ўзларининг тегишли лавозимлари ва мутахассисликлари бўйича тўрт йиллик олий маълумотга тенг эквивалентида қабул қилади.
Таклиф этилаётган курслар номлари:
- Маълумотларни таҳлил қилиш;
- Лойиҳа бошқаруви;
- Фойдаланувчи тажрибаси дизайни (UX);
- IT-кўллаб-қувватлаш.
Курслар онлайн тарзда ўтказилади ва шахсий ташриф буюришни талаб қилмайди.
Муддати: 2020 йил 15 октябрь
Батафсил маълумот: https://grow.google/certificates/
Жамғарма Матбуот хизмати

