“Олий таълимда глобаллашув жараёнлари: қўшма академик дастурлар ва талабалар халқаро алмашуви тажрибаси” мавзусида вебинар бўлиб ўтади
“Олий таълимда глобаллашув жараёнлари: қўшма академик дастурлар ва талабалар халқаро алмашуви тажрибаси” мавзусида вебинар бўлиб ўтади
2020 йил 20 ноябрь Тошкент вақти билан соат 16.00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошларимиз, Жамғарма ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзолари, Кореянинг Вусонг (Woosong) университети Халқаро алоқалар бўлими ижрочи директори Юлдашев Искандар Бахрамович ва Жанубий Кореянинг Сежонг (Sejong) университети докторанти Жўраев Отабек Абдималиковичлар иштирокида “Олий таълимда глобаллашув жараёнлари: қўшма академик дастурлар ва талабалар халқаро алмашуви тажрибаси” мавзусида вебинар ўтказишни режалаштирган.
Вебинарга халқаро алоқаларга масъул бўлган олий таълим муассасалари масъул ходимлари, шунингдек, ОТМ профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқотчилари, талабалар ва магистрантлар ҳамда барча қизиқувчилар қатнашишлари мумкин.
Вебинарда олий таълим муассасалари халқаро алоқаларини ривожлантириш, таълим сифатини оширишда халқаро алоқаларнинг ўрни ва аҳамияти, ўқув дастурлар, келажакда янги замонавий мутахасисларни тайёрлашда халқаро муносабатларни ўрнатиш, халқаро талабалар алмашинуви, икки диплом ва бошқа таълим дастурлари каби масалалар муҳокама марказида бўлади.
Шунингдек, вебинарда қатнашувчилар Жамғарма расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinar.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Вебинарга қатнашувчилар Zoom платформаси орқали https://us02web.zoom.us/j/89000393211?pwd=WDZLa05teDdLaUJtWW42clh2cm4xZz09 (ёки Идентификатор: 890 0039 3211) линк ва пароль: 2020 билан боғланишлари ва иштирок этишлари мумкинлигини маълум қиламиз.